"Агар Россия урушни тўхтатмаса, Кремлда ишлаётган расмийлар энг яқин бомбадан сақланиш бошпаналари қаерда жойлашганини билишларига тўғри келади", — деди Украина президенти Ахios порталига берган интервюсида.
Зеленский шунингдек, Трамп Киевга қуроллар етказиб беришни ошириш ҳақида “ўйлаб кўришга” ваъда берганини айтди.
"Бу қуроллар Путинни музокаралар столига ўтиришга мажбур қилиши мумкин. Мен АҚШ президенти билан сешанба куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган шахсий учрашувимизда ушбу масала юзасидан гаплашдим", — деди Украина етакчиси.
Шунингдек, Зеленский Трамп Украина Қуролли кучларининг Россия ҳудудидаги энергетика ва ҳарбий объектларга зарбаларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
"Президент Трамп, агар Россия бизнинг энергетика инфратузилмамизга ҳужум қилса, биз уларнинг энергетика объектларига жавоб зарбаларини беришимизни қўллаб-қувватлайди", — деди Зеленский.