Бугун 23 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Зеленский иттифоқчиларига мурожаат қилди

Зеленский иттифоқчиларига мурожаат қилди

Владимир Зеленский Вашингтондаги президент Рональд Рейган номидаги фондда нутқ сўзлаб, Украина иттифоқчиларига мурожаат қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Янги "Patriot" тизимлари ёрдам беради. Лекин улар етарли эмас. Улар ҳеч қачон етарлича эмас. Бу бешта тизим, албатта, катта ёрдам беради”, — деди у.

Вашингтон ўз шериклари билан қўшма баёнотда Украина Ғарбдан оладиган янги стратегик ҳаво мудофаа тизимлари орасида Американинг "Patriot" ва Италиянинг SAMP-T, ҳамда NASAMS, HAWK, IRIS T-SLM, IRIS T-SLS ва "Gepard" тактик тизимларини ўз ичига олишини таъкидлади.

Россия Украинага қурол етказиб бериш муаммони ҳал қилишга халақит беради ва НАТО давлатларини можарога бевосита жалб қилади, деб ҳисоблайди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк қонуний нишонга айланишини таъкидлаган

Киритилди: 15:03 10.07.2024. Ўқилди: 1267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!