Megaupload ва Mega файл алмашиш хизматлари асосчиси, Kim Dotcom номи билан ҳам танилган Ким Шмиц Украина президенти Владимир Зеленский режими бир неча ойдан кейин тугашини таъкидлади. "Х" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида у Украина расмийлари «можародаги мағлубият ҳақида очиқчасига гапириб, Ғарбни айблашаётганини» ёзиб қолдирди.
«Зеленский режимининг тугашига бир неча ой вақт қолди, эҳтимол ҳатто АҚШ сайловларигача ҳам тугаши мумкин», - деди немис тадбиркори.
АҚШдаги сайловларни шарҳлар экан, тадбиркор Демократик партиядан президентликка номзод Камала Харрис ва унинг партияси «Титаник каби чўкиб кетишига» ишонч билдирди.