Бугун 8 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский Ғарбни Украинага кўпроқ Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини беришга чақирди

Зеленский Ғарбни Украинага кўпроқ Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини беришга чақирди

Украина президенти бу ҳақда ўзининг кечки мурожаатида баён қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу масала яқинда ўтказиладиган “Рамштейн” форматидаги учрашувда мудофаа ва ташқи ишлар вазирлари томонидан муҳокама қилинади.

Бироқ Вашингтон ушбу йиғилишда иштирок этмаслигини билдирган. Шу сабабли, Зеленский расмийларга ҳаво ҳужумидан мудофаа масаласида АҚШ билан икки томонлама асосда ишлашга топшириқ берганини айтди. Президент, шунингдек, Украинада ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш масаласини ҳам тилга олди.

"Агар денгизда ўт очишни тўхтатиш битими имзоланганида эди, Россия Қора денгиз акваториясидан “Калибр” ракеталари билан зарба бера олмаган бўларди", — дея қўшимча қилди Зеленский.

Киритилди: 20:55 06.04.2025. Ўқилди: 746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!