Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Зеленский Ғарб кучларининг қўғирчоғидир. Украиналиклар унинг бойиб бораётганини жуда яхши билади"

"Зеленский Ғарб кучларининг қўғирчоғидир. Украиналиклар унинг бойиб бораётганини жуда яхши билади"

Америкалик журналист Такер Карлсон Украина президенти Владимир Зеленскийни мамлакатни "сотишда" айблади ва уни "Ғарбнинг қўғирчоғи" деб атади.

"У [Зеленский] ғоятда машҳур эмас, чунки у ўз мамлакатини сотган Ғарб кучларининг қўғирчоғидир. Украиналиклар унинг ва бутун мамлакат раҳбариятининг бойиб бораётганини жуда яхши билишади," - деди Карлсон.

Унинг айтишича, Зеленский "диктатор таърифига тўла мос келади." Карлсон яна қўшимча қилдики, Украинага ёрдам бериш "АҚШнинг миллий манфаатларига зарар етказмоқда."

Бундан олдин Карлсон Россия президенти Владимир Путинга нисбатан ғазабланишга ҳеч қандай сабаби йўқлигини маълум қилган эди.

Киритилди: 21:07 01.02.2025. Ўқилди: 2380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!