Украина Президенти Владимир Зеленский “ғалаба режасини якунлаш ва мазмунини оммага эълон қилишга ваъда берди. У ўз баёнотини ижтимоий тармоқ орқали эълон қилган.
– Ҳамкорларимиз ёндашуви, Украина учун бор реал имкониятни тушуниб, ғалаба режамизни кучайтирамиз, келгусидаги ҳаракат стратегиясини ҳаммага ошкор қиламиз, – деган у. – Муҳими, истиқбол мамлакатимизда ҳаммага тушунарли бўлиши керак.