Бугун 5 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россия элчиси қўрқиб кетди

Россия элчиси қўрқиб кетди

Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов журналистларга Россиянинг АҚШдаги дипломатларига «жисмоний зўравонлик билан таҳдид қилинмоқда», деди.

Унинг сўзларига кўра, 5 ноябрь куни бўлиб ўтиши керак бўлган АҚШ президентлик сайловлари олдидан «дипломатларнинг мамлакатда ишлаши қийинлашиб бормоқда».

«Буни мамлакатимиз раҳбариятига қарши провокацион шиорлар ва ҳақоратлар, шунингдек, дипломатлар ва шахсан элчига жисмоний зўравонлик ҳақида таҳдидлар билан ўтказилган агрессив намойишлар тасдиқлайди», — деди Антонов.

Унинг таъкидлашича, Россия томони АҚШнинг ички сиёсатига аралашиш бўйича ўзига нисбатан «кўпроқ ва тез-тез» айбловларни эшита бошлаган. Шу билан бирга, Вашингтон «Москвага тегишли далилларни тақдим этмаяпти».

Элчининг таъкидлашича, агар Россияга қарши «тарғибот айбловлари» «совун пуфаги каби ёрилаётган бўлса,» у ҳолда мамлакатга қарши санкциялар амал қилишда давом этмоқда.

Киритилди: 18:36 04.10.2024. Ўқилди: 25327 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!