Зеленский БМТ ва Қизил Хочнинг Каховка гидроэлектр станциясини портлатиш ҳақидаги муносабатидан ҳайратда ва ҳафсаласи пир бўлганини айтди.
Bild нашрига берган интервюсида у халқаро ташкилотлар ёрдам сўровига жавоб бермагани ёки бу аслида “дипломатик тилда” рад этиш эканидан шикоят қилди.
Украина президенти яна бир бор русларни ГЭСни бузганликда айблади:
Улар бу йўналишда қарши ҳужум бошлашимиздан қўрқишади ва ҳудудларимизни озод қилишни қийинлаштирмоқчи”, - дейди у.