Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Зеленский АҚШдаги Демократия саммитида иштирок этади

Зеленский АҚШдаги Демократия саммитида иштирок этади

Украина президенти Владимир Зеленский Демократия саммитида иштирок этади.

"Биз шу ҳафта президент Байден ва АҚШ ташаббуси билан бўлиб ўтадиган муҳим халқаро тадбирга ҳозирданоқ тайёргарлик кўряпмиз. Демократия саммити. Украина иштирок этади. Эркинликни қўллаб-қувватлаш позициямиз ҳар доимгидек кучли бўлади. ”, деди у душанба куни видеомурожаатида.

29-30 март кунлари Қўшма Штатлар дунёда демократия дуч келаётган муаммоларни ва автократик режимларга қарши курашиш йўлларини муҳокама қилишга мўлжалланган Демократия учун иккинчи саммитни ташкил қилади.

Иккинчи саммитга янги иштирокчилар - Коста-Рика, Нидерландия, Жанубий Корея ва Замбия вакиллари қўшилади. Тадбир АҚШ президенти Жо Байден ва унинг маъмуриятининг йигирмага яқин расмийлари иштирокида ўтказилади.

Киритилди: 03:50 28.03.2023. Ўқилди: 1492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!