Қўшма Штатлар Украина билан разведка маълумотларини алмашишни қайта бошлади.
Украина президенти Владимир Зеленский бу ҳақда NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Биз разведка маълумотларининг Киевга узатилиши учун жуда миннатдормиз", деб жавоб берди у бу ҳақда берилган саволга.
Унинг сўзларига кўра, разведка маълумотларини алмашиш "маълум бир вақтга" тўхтатилган эди. Зеленский жараён қачон қайта бошланганини аниқ айтмади.
Украина раҳбари шунингдек, Америка делегатлари билан музокаралар келаси ҳафтада бўлиб ўтишига умид билдирди.