Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Қишда электр узилишлари кутилмаяпти — Энергетика вазирлиги

Қишда электр узилишлари кутилмаяпти — Энергетика вазирлиги

Қишда Ўзбекистонда режали узилишлардан ташқари ҳолатларда электр таъминотида узилишлар бўлиши кутилмаяпти. Бу ҳақда 14-октабр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Энергетика вазирлиги вакили маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, эскирган тизимларни модернизация қилиш ва янгилаш учун режали таъмирлаш ишлари зарур. Хавфсизлик нуқтаи назаридан, ишлар давомида юқори кучланишли электр узатиш линиялари вақтинча ўчирилади. Шу сабабли истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатилади. Аҳоли эса бундай узилишлар ҳақида олдиндан огоҳлантирилади.

“Бизларда ҳозир куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари яхши кетяпти. Худо хоҳласа, режавий узилишлардан ташқари ҳолатларда электр энергиясида узилишлар бўлиши кузатилмаяпти”, — деди Энергетика вазирлиги вакили.

2025 йилда Ўзбекистонда электр таъминотидаги узилишлар бўйича шикоятлар икки баравар камайди. Энергетика вазирлигига 108,3 мингта мурожаат келиб тушди — бу ўтган йилга нисбатан учдан бир қисмга кам.

Киритилди: Бугун 05:00. Ўқилди: 1011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!