Украина президенти Владимир Зеленский «ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш» учун келаси йил президентлик сайловларини ўтказишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Economist нашри хабар бермоқда .
«Ўтган йили барча йирик сиёсий кучлар сайловларни можаро тугагунига қадар қолдиришга рози бўлганига қарамай, ҳокимиятни мустаҳкамлаш мақсадида уларни келаси йил ўтказиш имконияти муҳокама қилинмоқда», — дейилади мақолада.
Нашр мухолифат партиялари вакилларининг фикрларига ҳавола қилади, улар ҳам сайловлар эҳтимоли ҳақида гапиради.
«Зеленскийнинг эҳтимолий рақиблари ҳақида турлича фикрлар бор, улар орасида Валерий Залужний алоҳида ажралиб туради . Сўровлар шуни кўрсатадики, украиналиклар собиқ ҳарбийнинг раҳбарлик ғоясига ижобий муносабатда бўлишади», — дейилади нашрда.