Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ билан фойдали қазилмалар бўйича келишувнинг якуний варианти тафсилотларини маълум қилди. Бу ҳақда у брифинг пайтида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Зеленский таъкидлашича, келишувнинг ушбу версиясида Украина қарздор сифатида кўрсатилмаган.
"Келишувда на 500 миллиард, на 350 миллиард, на 100 миллиард қарз мавжуд. Бу бизга нисбатан адолатсизлик бўларди. Агар жамғарма ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ҳам ушбу доиравий келишувда ҳал қилинган масала, менимча, у ерда ҳамкорлар бор," - деди давлат раҳбари.
Украина етакчиси, Украина Қўшма Штатлар билан келишувда қарзни қайтариш учун "ҳатто 10 центга ҳам" рози бўлмаслигини айтди. Унинг тушунтиришича, бундай қадам хавфли мисол яратиши мумкин.
"Агар улар қарз сифатида кўрсатилса, мен 10 центга ҳам рози бўлмайман. Бу янги воқелик. Эҳтимол, уруш шароитида қандай аҳволда эканлигимизни ҳамма тушунаётгандир. Ва биз, ўйлайманки, танлов имкониятига эга эмасмиз," - деди Украина давлат раҳбари.
Зеленский, шунингдек, АҚШга ташриф буюриш таклифини олганлигини тасдиқлади, аммо "қандай форматда ва қачон" бўлиши ҳали аниқланмагани маълум қилинди.
"Ҳа, у ерда белгиланган иш куни бор, АҚШ президенти айтганидек - жума. Офислар ўзаро алоқада," - деди Украина раҳбари.
Бундан олдин АҚШ президенти Доналд Трамп ерости бойликлари бўйича келишув деярли тайёр эканлигини ва Зеленский 28 февралда Вашингтонга ташриф буюришини маълум қилган эди.