Бугун 27 февраль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Эски долларлар нега қабул қилинмаётганини россиялик мутахассис тушунтирди

Эски долларлар нега қабул қилинмаётганини россиялик мутахассис тушунтирди

Сўнгги пайтларда банклар 1996 йилгача чиқарилган эски доллар купюраларини қабул қилишдан бош тортаётгани кузатилмоқда. Бунга асосий сабаблар қуйидагилар:

☑️ Санкциялар ва чекловлар – Илгари банклар эски купюраларни чет элга жўнатиб, янгисига алмаштирарди. Ҳозир эса бу жараён чекланган.
☑️ Нақд доллар тақчиллиги – Россия банклари нақд долларлар билан таъминлашда қийинчиликка дуч келмоқда, шунинг учун эски банкноталарни қабул қилиш улар учун ноқулай.
☑️ Қалбаки пуллар хавфи – Эски купюраларни қалбакилаштириш осонроқ бўлгани учун, кўплаб давлатлар (Ҳиндистон, Индонезия, Жануби-Шарқий Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари) уларни қабул қилмаяпти.

☝️Саёҳатга чиқишдан олдин маслаҳат – Мутахассислар эски долларларни янгиларига алмаштириш ёки евро олиб кетишни тавсия қилади. Евро билан кўп давлатларда муаммосиз ҳисоб-китоб қилиш мумкин.

Бу ҳақда "Синергия" университети катта ўқитувчиси, иқтисод фанлари номзоди Кирилл Шчербаков маълум қилди.

Киритилди: 14:36 26.02.2025. Ўқилди: 1503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!