– Президент Владимир Путин билан виртуал учрашувда биз 2025 йил Хитой – Россия муносабатлари ўсиш суръатиини таҳлил қилиб, кўплаб йирик халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича қараш ва ёндашувларимизни мувофиқлаштирган эдик. Мамлакатларимиз ваколатли идоралари турли соҳаларда ҳамкорликни изчил ривожлантириш бўйича умумий тушунчаларимиз асосида иш олиб борди. Тарих ҳам, воқелик ҳам давлатларимиз яхши қўшни бўлиб қолиш, бир-бирини қўллаб-қувватлаш орқали умумий тараққиётга интилаётган ҳақиқий дўст эканидан дарак беради. Кучли ички ҳаракатлантирувчи кучдан илҳом оладиган ўзаро муносабатимиз ноёб стратегик аҳамиятга эга. Бу ҳеч қандай учинчи шахс ёки томонга қаратилмаган, ташқи таъсирга боғлиқ эмас. Ҳар икки давлат узоқ муддатли ривожланиш стратегияси ва ташқи сиёсатига эга. Халқаро вазият қандай ўзгармасин, муносабатимиз шу суръатда ривожланиб, мамлакатларимизнинг тегишли тараққиёти ва жонланишига ҳисса қўшади, халқаро муносабатларга барқарорлик, ижобийлик бахш этади.
Ўз навбатида Путин ҳам РФ Хитой билан муносабатга жиддий аҳамият беришини билдириб, келгуси йил ҳам Россия томони юқори даражадаги алмашинувни давом эттириш, амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришда забардаст куч сифатида бирга ҳаракат қилишини таъкидлади.
Россия ва АҚШ муносабати, Украина билан юзага келган инқироз бўйича Москванинг қатъий позициясига тўхталаркан, Путин РФ можаронинг асл сабабларини бартараф этиш, барқарор ва узоқ муддатли тинчлик режасига эришиш тарафдори эканига урғу берди.
Умуман, томонлар турли йўллар билан алоқа ва мувофиқлаштиришни давом эттиришга келишиб олган.