Бугун 27 февраль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Мислсиз миллиардерлар эълон қилинди

Мислсиз миллиардерлар эълон қилинди

“Wall Street Journal” нашри “Altrata” рейтинг компанияси маълумотига таяниб ёзишича, АҚШ ҳукумати самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари, тадбиркор Илон Маск супер миллиардерлар пойгасида биринчи ўринда бормоқда.

24 банддан иборат рейтингда 2025 йил февраль ҳолатига кўра, бойлиги 419,4 миллиард долларга баҳоланган Маск дунёнинг энг бой одами экани қайд этилган. “Amazon” онлайн-савдо тизими асосчиси Жефф Безос эса 263,8 миллиард доллар билан рўйхатнинг иккинчи поғонасини банд этган. Кучли учликдан ҳашамдор маҳсулот ишлаб чиқарувчи LVMH компанияси ва 238,9 миллиард доллар эгаси Бернард Арно ҳам жой олган. Мислсиз бойлар орасида тўртинчи ва бешинчи ўринлар дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи “Oracle Corporation” асосчиси Ларри Эллисон (237 миллиард доллар) ва “Мета” раҳбари Марк Цукерберг (220,8 миллиард долларов)га тегишли.

Олтинни ўринда бораётган машҳур “Google” компанияси таъсисчиларидан бири Сергей Бриннинг маблағи 160,5 миллиард доллар экан.

Газета яна бир қизиқ маълумотни келтирган: Дунёдаги энг бадавлат 24 кишининг умумий бойлиги 3,3 триллион доллар. Улардан 16 нафари 100 миллиард долларлик довондан ўтган.

Киритилди: 19:30 26.02.2025. Ўқилди: 1701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!