Трамп ҳукуматни Путин Россия ҳукуматини бошқарганидек бошқармоқчи — демократ конгрессмен Грегори Микс.
"Трамп АҚШ ҳукумати ва Конгрессини Россия Давлат Думаси ва ҳукуматига ўхшаш кўринишга келтиришни хоҳлайди, у ерда аслида ҳеч кимда ҳақиқий овоз бериш ҳуқуқи йўқ. Агар Россияда кимдир Владимир Путин билан келишмаса, уни нима қилишади? Путин уни қамоққа ташлайди ёки бошқа чоралар кўради. Трамп ҳам айнан шундай қилишни хоҳлайди. У Владимир Путин бўлишни истайди", — дея таъкидлади конгрессмен.