Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Зеленсий: "Бизни Россия босимидан ҳимоя қилаётган барчага миннатдорчилик билдираман"

Зеленсий: "Бизни Россия босимидан ҳимоя қилаётган барчага миннатдорчилик билдираман"

Украина ва Америка делегациялари тинчлик режаси бандлари устида ишлашда давом этади.

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.

"Ҳозир Россияга босим ўтказаётган барчага... Украинани босимдан ҳимоя қилаётганларга миннатдорчилик билдираман. Биз буни жуда қадрлаймиз ва ҳар бир бундай саъй-ҳаракатларни кўриб турибмиз. Келгуси ҳафта нафақат бизнинг делегациямиз, балки мен ҳам муҳим музокаралар олиб боради ва биз бу музокаралар учун мустаҳкам пойдевор қўймоқдамиз. Украина қатъий бўлади. Доимо тик туради. Бизни Украина деб ҳимоя қилган барчага раҳмат!", — деб ёзди у.

Сешанба куни Америка томони билан музокаралар олиб бораётган делегация таркибига кирган Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров Киев Зеленскийдан ноябрь ойи охиригача АҚШга ташриф буюришини ва АҚШ президенти Дональд Трамп билан тинчлик режасини муҳокама қилишини маълум қилди.

Киритилди: 08:40 28.11.2025. Ўқилди: 808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!