Зайнилобиддин Низомиддинов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Бунга қадар у Бекобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаган Эркинжон Турдимов бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланган эди.
Зайнилобиддин Низомиддинов 2018 йил августидан 2022 йил июлигача Президент администрацияси раҳбари лавозимида ишлаган. Сўнгра Касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари ҳам бўлган.