Арманистон КХШТга аъзо бўлиш борасида ўз фикрини очиқ айтиши керак. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Агар эълон қилинадиган нарса бўлса, тўғридан-тўғри ва очиқ айтилсин. КХШТ ҳар ким ўз ихтиёри билан келадиган тузилма эканлиги миллион марта айтилган. Иштирокчи мамлакатларга босим ўтказишнинг буйруқбозлик-маъмурий тизими йўқ», — деди дипломат.
“КХШТнинг бошқа ҳеч бир аъзоси Арманистон билан бу масалани кўтармайди. Бу қандайдир чексиз шов-шув, биз Арманистоннинг ҳозирги сиёсий раҳбариятидаги бир қатор арбоблардан эшитадиган сўз ўйинлари. Уларни ушбу мавзуни ривожлантиришга ким ундайди? Ҳеч ким", - деди Захарова.