Зарбдор туманида 17-январ куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Вилоят ҳокими Зарбдор тумани ҳокими лавозимига тавсия этилган номзод Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Тошпўлатов Бекзод Турғуновични таништирди.
Вилоят ҳокимининг Тошпўлатов Бекзод Турғуновични Зарбдор тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.
Маълумот учун: 2024-йилнинг 28-декабр кунида Зарбдор тумани ҳокими Рузиев Зафар Шаропович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.