Бугун 2 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Зарафшон шаҳридаги аэропорт фаолияти қайта тикланиши мумкин

Зарафшон шаҳридаги аэропорт фаолияти қайта тикланиши мумкин

Навоийда 1 ноябрь куни президент раислигида ўтган мажлисда вилоят инфратузилмаси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, Зарафшон шаҳри аҳолиси 2-3 йилда 100 мингдан ошади. Шу боис, Зарафшон ҳудудини Томди тумани ҳисобидан 2 минг гектарга кенгайтириб, 150 минг аҳоли учун шароит яратиш зарур. Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманларида жами 200 минг аҳоли яшайди. Улар Тошкент шаҳрига келиш учун аввал автомобилда 250-300 километр йўл юриб, Навоий шаҳрига боради. Кейин эса, бу ердан поезд ёки самолётга ўтириб, Тошкентга боришга мажбур бўляпти.

Зарафшон шаҳридаги 80 йилларда қурилган аэропорт эса ҳозирда ишламаяпти. Ушбу аэропорт фаолиятини қайта тиклаш масаласини ўрганиб, тегишли таклифлар киритиш топширилди.

Масъуллар олдига ижтимоий инфратузилма ва коммуникация тармоқларини қиш мавсумига сифатли тайёрлаш, камчиликларни бартараф этиш вазифаси қўйилди.

Киритилди: Бугун 10:45. Ўқилди: 234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!