Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Зангиота туман қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси 20 минг АҚШ доллари пора олаётганда қўлга тушди

Зангиота туман қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси 20 минг АҚШ доллари пора олаётганда қўлга тушди

Порахўрлик билан боғлиқ ҳолат Тошкент вилоятида ҳам қайд этилиб, хусусан, Зангиота туман қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси маҳаллий фуқарога тегишли уйнинг ёнида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 8 сотих ер майдонини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун туман ҳокимлиги томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Лекин, ушбу пул маблағидан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Ҳозирда бош мутахассисга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:22 02.09.2025. Ўқилди: 483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!