Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужний 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган украиналик ёшларнинг сафарбар қилинишига қарши чиқди. Ҳарбийнинг сўзларини Украинанинг «Страна» нашри келтирмоқда.
«18-25 ёшлилар тоифасини имкон қадар ҳимоя қилиш керак. Нега мен бош қўмондон бўлганимда сафарбарликка 25 ёшгача бўлганлар киритилмаслиги керак, деб доим норози бўлганман, чунки Украина бизга 20 йилдан кейин ҳам, 30 йилдан кейин ҳам керак», — деди у.
Бироқ, Залужнийнинг сўзларига кўра, «ўта оғир ҳолатларда» ёшларни Украина Қуролли Кучларига чақириш керак бўлади.
Сентябр ойи охирида Украинада жисмоний имконияти чекланган 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган шахсларни ҳарбий хизматга чақириш тўхтатилгани хабар қилинган эди. Унинг таъкидлашича, бу борадаги кўрсатма мамлакат ҳарбий комиссияларига юборилган. Эндиликда ушбу тоифадаги фуқароларга фақат ёзма розилиги билан мурожаат қилиш мумкин.