Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Заковат ўйинининг финал босқичи тарихга муҳрланувчи онлардан иборат

A A A
Заковат ўйинининг финал босқичи тарихга муҳрланувчи онлардан иборат

Заковат ўйинининг финал босқичи дарҳақиқат тарихга муҳрланувчи онлардан иборатдир. Бунинг сабаби мазкур ўйин илк бора республика миқёсида ташкил этилаётгани эмасдир. Албатта, биринчи даражали омиллар - бу ўйиннинг қамрови, ташкил этилганлик даражаси ва ҳиссиётларнинг жўш уришидир.

Мазкур кенг қамровли фестиваль ННТ Zakovat, Масс Медиа фонди ва ёшлар ишлари бўйича агантликларнинг шарофати билан ташкил этилди.

9 ва 10 октябрь кунлари финалнинг илк 2 босқичи бўлиб ўтди. Биринчи этапда 22 жамоа иштирок этди: маҳаллий босқичда 3 ва 4-ўринларни эгаллаган 11 та республиканинг турли худудидан 2тадан жамоа. иккинчи босқичда эса ўзининг илғорлигини тасдиқлаш учун олий ўринни эгаллаш ниятида ўз ҳудудларида 1- ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар куч синашдилар.

Ўйинчилар Бухородан автобусларда янги Bukhara Desert Oasis туристик кластерига ташриф буюрдилар. уларни "Амир Темур лашкарлари" мисли тарихдан тирилган кабизабардаст кўринишда қаршиладилар. Улар ўзларининг савлатлари ва буюк Амир Темурнинг синмас жанговор руҳини тўлиқ намоён этиб, ўйинчиларни фақат ғалабага илҳомлантириб турдилар.

Барча жамоалар залга қай тарзда кираётанларидан уларнинг шижоати фақат ғалаба истагида эканлигини намоён қиларди. Улар ўз ҳудудларининг байроқларини мағрур кўтариб ўз номларини баралла айтиб қадам босдилар.

Бир жамоа ўйнар экан, бошқа жамоалар томошабин вазифасини ўтадилар. Ҳар бир берилган савол ҳар иштирокчини ўйланишга мажбур қилар, тўғри топилган жавоб эса, овоза қилинмасада, кўзларга қувонч бахшида этар эди. Жавоьларни тўғри топган залдаги иштирокчиларнинг қувончи раунд ғолиблариникидан асло қолишмасди.

Саволлар турли соҳаларга оид бўлиб, уларни топиш учун нафақат билим, балки мантиқни ишга солиш ва теран ўйлаш керак бўлди.

"Заковат бу оддий ўйин эмас, бу турмуш тарзи" - деган фикрлар кўп тарафдан жаранглади. Башарти бир бора сиз миянгизни "ишга туширар" экансиз, уни қайта ўчиришнинг бошқа иложи бўлмайди. Буни исташнинг ҳам имкони мавжул эмас хатто. Чунки ана энди днё сиз учун ўзгача жилолана бошлайди. Сиз уни мисли ўзингизга қайтадан кашф этасиз гўё. Сиз нафақат кўрасиз, балки сиз эшитишни, шу тариқа анализ қилишни, англашни ва идрок этишни бошлайсиз. Ахир машоихлар илмлига минг танга дея бекорга айтишмаган. Агар бу нақлни кундалик ҳаётга мосласак, у ҳолда бемалол ақлни ишлатган инсон ўзи ўз ақдирини бошқаришини баралла айта оламиз.

Заковат ўйинининг финал босқичи тарихга муҳрланувчи онлардан иборатЗаковат ўйинининг финал босқичи тарихга муҳрланувчи онлардан иборатЗаковат ўйинининг финал босқичи тарихга муҳрланувчи онлардан иборатЗаковат ўйинининг финал босқичи тарихга муҳрланувчи онлардан иборатЗаковат ўйинининг финал босқичи тарихга муҳрланувчи онлардан иборатЗаковат ўйинининг финал босқичи тарихга муҳрланувчи онлардан иборат

9 октябрь санасида 3-ўрин учун курашиб, ғолиб бўлган жамоалар:

Algoritm — Хоразм вилояти

84-jamoa — Сурхандарё вилояти

128-jamoa — Сырдарё вилояти

19-jamoa —Қорақалпоқистон Республикаси

Google — Қашқадарё вилояти

90-jamoa — Навоий вилояти

13-jamoa — Наманган вилояти

Renessans — Жиззах вилояти

Farg'ona — Фарғона вилояти

Talabalar — Бухоро вилояти

iTeam — Андижон вилояти

Ҳар бир жамоа 10 миллион сўм миқдорида ютуқни қўлга еиритди.

Бугунги ўйинлар эса давом этмоқда. 2-ўринни эгаллаган жамоалар 20 миллион сўм миқдорини ютуқни қўлга киритсалар, 1-ўрин соҳиблари 100 миллионга эга бўладилар.

Киритилди: 21:01 10.10.2021. Ўқилди: 3563 марта. Фикрлар сони: 10 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!