Барча афғонлар ўз юртига қайтарилиши, Украинадаги уруш тугаганидан сўнг эса 1,1 миллион украиналик ҳам ўз ватанига қайтиши керак, дея фикр билдирди Германиянинг «АфД» партияси етакчиси Вайдел
Вайделнинг бошқа баёнотлари:
- Россия босқинидан олдин Донбассдаги аҳолини айнан Украина ўққа тутаётган эди. Бу ҳақда ҳеч қачон гапирилмайди;
- Рус тилида сўзлашиладиган ҳудудлар Россия таркибига киради ва Россия улардан воз кечмайди;
- Украина эгаллаб олинган ҳудудларни Россияга бериши, Германияда бўлиб турган украиналиклар эса ўз юртларига қайтишлари керак;
- Эгаллаб олинган ҳудудларни топширмасдан туриб тинчлик шартномасини тузиш эҳтимолини "мутлақо хаёлий нарса";
- Россияликлар ўзлари ва НАТО ўртасида хавфсизлик йўлагини яратишни истайдилар ва улар бундан бошқа ҳеч нарсага рози бўлмайдилар.