Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ЕИ ва АҚШ ўртасида келишмовчиликлар кучайяпти

ЕИ ва АҚШ ўртасида келишмовчиликлар кучайяпти

АҚШ ва Европа Иттифоқининг Украинани қўллаб-қувватлашга турлича ёндашуви Вашингтон ва Брюссель позициялари ўртасидаги “ўсиб бораётган жарлик”дан далолат беради. Бу ҳақда Европанинг “Politico” нашри манбаларига таянган ҳолда хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, 19 ноябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп ва Владимир Зеленский ўртасидаги телефон мулоқоти чоғида Америка етакчиси Украинани қўллаб-қувватлаш учун “миллиардлаб долларлар беҳуда” сарфланаётгани ҳақида фикр билдирган.

Бироқ, газетанинг ёзишича, бунга Киевга қўшимча молиявий ёрдам ажратишни кўриб чиқаётган Европа Иттифоқи раҳбарлари “деярли қулоқ солмаган”.

Бундан ташқари, нашрнинг таъкидлашича, трансмиллий компанияларга рақамли солиқ солиш масаласида қарама-қаршилик кучаймоқда, бу эса АҚШ билан зиддиятга олиб келади.

Шу билан бирга, баъзи мамлакатлар, жумладан, Швеция бу солиққа қарши. АҚШ Давлат департаменти вакили бу чоралар “Америка компанияларини камситиши ва истеъмолчиларга зарар етказишини” билдирган.

Москва Ғарбнинг Украина режимига қурол етказиб бериши можарони чўзишини бир неча бор таъкидлаган ва қурол ортилган ҳар қандай транспорт Россия армиясининг қонуний нишонига айланишидан огоҳлантирган.

Киритилди: Бугун 00:30. Ўқилди: 697 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар