Шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун кечаётган матчнинг тўртинчи партиясида ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу билан дуранг ўйнади.
Қора доналарда ўйнаган Синдоров рақиби билан 33 юришдан сўнг дурангга келишди. Шу тариқа, дастлабки тўрт партиянинг барчаси тенглик билан якунланиб, умумий ҳисоб 2:2 бўлди.
Бешинчи партия 29 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Унда Синдоров оқ доналарда ўйнайди.