Бугун 26 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Юзлаб яҳудий мутаассиблари Ал-Ақсо масжидига бостириб киришди

Юзлаб яҳудий мутаассиблари Ал-Ақсо масжидига бостириб киришди

Яҳудийларнинг янги йили муносабати билан юзлаб радикаллар босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди мажмуасига полиция ҳимоясида кириб, у ерда диний маросимлар ўтказишди.

Қуддус исломий вақфлари бошқармаси маълумотига кўра, полиция қўриқловидаги 328 нафар экстремист масжид ҳовлисига бостириб кирган.

Ал-Ақсо масжиди 1994 йилдаги Исроил–Иордания тинчлик шартномасига мувофиқ, расман Иорданиянинг Вақф, Ислом ишлари ва муқаддас жойлар вазирлигига қарашли Қуддус исломий авқоф бошқармаси ҳимоясида ҳисобланади.

Бироқ 2003 йилдан бери исроилликлар полиция қўллаб-қувватловида маъмурият рухсатисиз масжид мажмуасига кириб келмоқда. Ислом вақфлари бошқармаси бу ҳаракатларни босқинчилик ва мусулмонлар суверенитетини бузиш сифатида баҳоламоқда.

Шунингдек, Исроиллик археологик гуруҳлар масжид мажмуаси остида қазиш ишларини олиб бориб, бу ерда қадимий “Сулаймон ибодатхонаси” қолдиқлари мавжудлигини даъво қилмоқда.

Киритилди: 15:14 25.09.2025. Ўқилди: 1062 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!