АҚШ жанговар самолётлари Аляска яқинида Россия ҳарбий самолётларини тўхтатиш учун ҳавога кўтарилди. Бу ҳақда CBS News хабар бермоқда.
"Россиянинг иккита Ту-95 ва иккита Су-35 самолёти Аляска ҳаво мудофаа зонасига кирган. Уларни кузатиш учун Қўшма Штатларнинг E-3 радилокацион самолёти, тўртта F-16 қирувчиси ва тўртта КC-135 ёқилғи тўлдирувчи самолёти ҳавога кўтарилган", дейилади АҚШ Қуролли кучлари Шимолий Америка космик-ҳаво мудофааси қўмондонлиги баёнотида.
АҚШ ҳарбийлари миссиянинг ҳеч қандай кутилмаган ҳодисасиз ўтганини ва барча самолётлар режа бўйича базага қайтганини тасдиқлади.