Бугун 29 март, 2020 йил, якшанба

O'ZB

Юз ниқоби коронавирусни тўхтатадими?

Юз ниқоби коронавирусни тўхтатадими?

Осиёдаги кўплаб одамлар янги коронавирусдан ўзларини ҳимоя қилиш учун юз ниқобларини тақишмоқда.

Европа ва Америка Қўшма Штатларида юз ниқобларидан камроқ фойдаланилади.

Аммо кўп одамларда савол туғилиши мумкин: Ушбу пандемия пайтида ниқобларни тақиш керакми?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маслаҳати шундан иборатки, агар сиз соғлом бўлсангиз, қуйидаги ҳолатлардагина ниқоб тақишингиз керак:

-Сиз COVID-19 инфекциясини юқтириб олгани таҳмин қилинган ёки тасдиқланган кишини парвариш қилаётганингизда;

-Сиз йўталяпсиз ёки аксирияпсиз ва ўзингизда COVID-19 мавжудлигини таҳмин қилганингизда;

-Ниқоблар йўталганда, аксирганда ва нафас олганда тарқаладиган томчиларни тўсиб қолишда қўл келади. Булар янги коронавируснинг асосий юқиш йўли ҳисобланади.

-Ниқобнинг иккита асосий тури мавжуд:

А) жарроҳлик ниқоблари, улар бурун ва оғизни беркитиб турувчи матодир;

Б) юзга ёпишиб турадиган ниқоблар, улар баъзан респиратор деб ҳам аталади.

– Юзга ёпишиб турадиган ниқобларнинг N95 тури сизни яхши ҳимоя қилади, аммо у инфекцияли томчиларга қарши тўлиқ ҳимояни кафолатламайди.

N99 ниқоблари эса самаралироқ ҳимояни таклиф қилиши мумкин, аммо баъзи одамлар бундай ниқобларда нафас олишга қийналишади.

Ниқоблардаги 95 ёки 99 рақамлари уларнинг вирусни тўхтатиб қолиш функцияси қанчалик даражада эканлигини кўрсатади. Масалан, N95 сизни 95 фоизга, N99 эса 99 фоизга ҳимоялайди.

-Ниқоб тақиш билан бирга қўлларингизни тез-тез ювиб туришингиз ва юзингизга тегмаслигингиз муҳимдир.

-Ҳар бир киши ниқобни тақишдан олдин қўлларини совун, сув ёки таркибида спирт мавжуд бўлган санитария воситаси билан яхшилаб ювиши керак.

-Ниқоб оғзингиз ва бурнингизни ёпиши керак. Юзингиз ва ниқоб ўртасида бўш жой бўлмаслиги керак.

-Иложи борича ниқобга тегмасликка ҳаракат қилинг.

-Ниқоб нам бўлганда уни янгисига алмаштиринг. Бир марта ишлатилган ниқобларни қайта ишлатманг.

-“Ниқоб тақиш одамларнинг юзларига тегиши мойиллигини ҳам камайтириши мумкин”, дейди Лидс университетининг Тиббий тадқиқотлар институти доценти Стивен Гриффин.

Киритилди: 18:58 26.03.2020. Ўқилди: 2187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!