Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Юртимизга 100 нанометрли коронавирусни миллион марта катталаштириб кўрсатадиган ноёб электрон микроскоп олиб келинди

Юртимизга 100 нанометрли коронавирусни миллион марта катталаштириб кўрсатадиган ноёб электрон микроскоп олиб келинди

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги тегишли фармойишига асосан, юртимизда коронавирус ҳамда бошқа касалликларга қарши самарали кураш, аниқ ташхис ва улар устида юқори технологик илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика патологик анатомия марказига Япониянинг нуфузли “JEOL” компанияси  томонидан ишлаб чиқарилган “JEM-2100Plus” русумдаги замонавий трансмиссион электрон микроскоп олиб келинди.

Республика патологик анатомия маркази мамлакатимиздаги патологоанатомик хизматнинг бош муассасаси бўлиб, барча вилоятлар ва йирик шаҳарлардаги даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган касалликларни биопсия усулида морфологик жиҳатдан аниқлаш ва касалликдан вафот этганлар мурдасини аутопсия усулида текшириб, бевосита ўлим сабабини аниқлаш, клиник диагнозни таҳлил қилиш, ҳар қандай хатоликни аниқлаш каби ташхислаш тадбирларни амалга оширади. 

Врач-патологоанатомларнинг асосий иш қуроли ёруғлик микроскоп ва электрон микроскоп ҳисобланади. Японияда ишлаб чиқарилган “JEM-2100Plus” русумдаги замонавий трансмиссион электрон микроскоп Инновацион ривожлантириш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилди.

Ушбу трансмиссион электрон микроскоп 1 нанометрли тузилмани миллион марта катталаштириб, 1 миллиметр даражада кўрсатади. Масалан: 100 нанометрли коронавирусни миллион марта катталаштириб, 10 см қилиб кўрсатади.

Ҳозирда “JEM-2100Plus” русумдаги замонавий трансмиссион электрон микроскопдан тўлиқ фойдаланиш ва илмий тадқиқот ишларини бажариш йўлга қўйилди.

15 апрелдан бошлаб юртимиздаги барча тиббиёт олий ўқув юртлари ва илмий-амалий марказлар билан шартномалар тузилиб, тадқиқотлар бошлаб юборилди. 1 майдан бошлаб текширишга қабул қилинган биологик материалга махсус тартибда ишлов бериш, электрон микроскопда кўриб ўрганиш, электроннограммалар олиш, уларни илмий жиҳатдан тавсифлаб, эгасига қайтариш йўлга қўйилади. 

Киритилди: 18:31 22.04.2021. Ўқилди: 2716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!