Юртимиздаги 65 дан зиёд оилавий ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда гепатитнинг “В” ва “С” турларини аниқлаш учун бепул скрининг ташкил этилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова маълум қилди:
Жорий йилнинг ҳозирги даврига қадар 696 147 нафар аҳоли гепатит В турига ва 696 045 нафар аҳоли гепатит С турига скрининг текширувидан ўтказилди, улардан 22 307 нафарида гепатит В ва 22 157 нафарида гепатит С турлари аниқланди.
Гепатит С га қарши дори воситалари хариди учун Давлат бюджетидан 47 млрд. сўм ажратилиши режалаштирилган.
Миср Араб Республикаси билан ўтказилган музокаралар натижасида 800 минг қадоқ Даклотасвир ва Софосбувир дори воситаларини беғараз ёрдам сифатида юбориш учун келишувга эришилди.
Ҳозирги кунда 60 000 қадоқ Даклатасвир ва 7 000 қадоқ Софосбувир дори воситалари гепатит С тури аниқланган беморларга бепул тарқатилмокда.