Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Юртимизда коронавирусдан тузалганлар сони 2213 кишига етди

A A A
Юртимизда коронавирусдан тузалганлар сони  2213 кишига етди

Хоразм вилоятида навбатдаги 18  нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг 5 нафари Хоразм вилоятидан,  2 нафардан Бухоро, Қашқадарё, Фарғона, Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан, 1 нафардан  эса Тошкент шаҳри, Самарқанд ва

Тошкент вилоятларидан.Улардан  13 нафар фуқаро Россиядан келган, жумладан,   2 нафари халқаро  юк  ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлиб, 11 нафари чартер рейслар орқали юртимизга олиб келинган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. 5 нафар фуқаро коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Уларнинг энг ёши каттаси 54, ёши кичиги эса 19 ёшда.

Вилоятда шу пайтга қадар 210 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 228 нафарга етди. Ҳозирда Хоразмда 5 нафар бемор даволанмоқда.

Шундай қилиб, бугун 55 нафар бемор тузалиб, айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2213 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Киритилди: 20:23 16.05.2020. Ўқилди: 3659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!