Бугун 18 октябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Юртимиз бозорларида нарх-наво қандай?

Юртимиз бозорларида нарх-наво қандай?

Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2019 йил 2 октябрь куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари маълум бўлди.

Мол гўшти (лаҳм гўштидан ташқари) 35 000 сўмдан 55 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»да қайд этилган (35 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (55 000 сўм).

Қўй гўшти 35 000 сўмдан 60 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да (35 000) сўмдан рўйхатга олинган. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (60 000) сўмдан кузатилди.

Картошка 1 200 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)

Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори» ва «Эски жўва деҳқон бозори»да (1 200 сўмдан), максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (4 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 1 000 сўмдан 3 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархлари Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳри деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори» ва Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори»да (1 000) сўмдан кузатилди. Максимал нархлари эса Урганч шаҳри «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (3 000 сўм).

Сабзи 1 500 сўмдан 5 500 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳри деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да (1 500) сўмдан қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (5 500) сўмдан кузатилди.

Тухум 5 500 сўмдан 10 000 сўмгача (10 дона)

Тухум маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори»да кузатилди (5 500 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да қайд этилган (10 000 сўм).

Гуруч 5 500 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)

Гуруч маҳсулотлари кузатув натижаларига асосан, минимал нарх Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»да (5 500 сўмдан), максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди 18 000 сўм). 

Ўсимлик ёғи 8 500 сўмдан 13 500 сўмгача (1 л.)

Ўсимлик ёғи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Бухоро шаҳрининг «Бухоро марказий деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (8 500) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да (13 500) сўмдан кузатилди.

Шакар 5 000 сўмдан 6 500 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори»да (5 000) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ- овқат бозори», Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори» ва «Дамариқ деҳқон бозори»да (6 500) сўмдан кузатилди.

Киритилди: 12:32 04.10.2019. Ўқилди: 949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!