Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Юқори Чирчиқда Cobalt ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

A A A
Юқори Чирчиқда Cobalt ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Юқори Чирчиқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берилди.

Жорий йилнинг 30 сентябр куни соат 07:45 ларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган D 014 "Ғазалкент ш. — Чирчиқ ш. — Янгибозор қ. — Жумабозор қ. — Ўртасарой қ. — Нурафшон ш." автомобиль йўлининг 41-километрида жойлашган 14 сонли мактаб қаршисида ҳайдовчи 1998 йилда туғилган М.Н "Cobalt" русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган пиёда 2013 йилда туғилган 14 мактаб ўқувчиси М.А ни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада пиёдага марказий шифоҳонада биринчи ёрдам кўрсатилган. (Ҳозирда пиёда аҳволи яхшилиги сабабли шифоходан рухсат берилган).

Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:14 30.09.2024. Ўқилди: 1067 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!