Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Юнусободдаги бир неча туп чинор дарахти кесиб ташланди

A A A
Юнусободдаги бир неча туп чинор дарахти кесиб ташланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги бир неча туп чинор дарахти таг-туги билан кесилгани акс этган видеолар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология бошқармаси муносабат билдирди.

Ўрганишлар натижасида видеода акс этган ҳолат Юнусобод туманидаги «Акбаробод» маҳалласи, 3-мавзеси ҳудудида юз бергани аниқланган.

Маълум бўлишича, ушбу дарахтлар табиий омиллар таъсири оқибатида зарарланиб, қуриб қолгани ҳамда ҳозирги об-ҳаво шароитида аҳолининг ҳаёти ва мол-мулкига жиддий зиён етказиши аниқланган. Потенциал хавфнинг олдини олиш мақсадида дарахтлар туман экологик назорат инспекцияси мутасадди ходимларининг назорати остида кесилган.

Шунингдек, бу бўйича тегишли рухсатнома шакллантирилгани ҳам айтилган.

Киритилди: 15:31 15.10.2023. Ўқилди: 3456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!