Маълум бўлишича, МИБ Юнусобод тумани бўлими ходими 13 нафар фуқаронинг пластик карточкаларига ўтказиб, бошқарманинг депозит ҳисобварағидан 932 миллион сўмни ўғирлаган. У бу пулга онлайн пул тикиб, уни ютқазиб қўйган. Судда айбланувчи бўлим бошлиғига ўғирланган пуллардан 200 миллион сўм берганини айтди.