Кеча, 22 март куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Lacetti автомобили дарахтга бориб урилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, соат 23:45 ларда Юнусобод тумани Амир Темур-Боғишамол кўчалари чорраҳасида ҳаракатланиб кетаётган Lacetti русумли автомашинаси ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотганлиги сабабли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Шифокорлар томонидан ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
“Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.