Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Юмшоқ куч" концепцияси муаллифи, сиёсатшунос Жозеф Най вафот этди

A A A
"Юмшоқ куч" концепцияси муаллифи, сиёсатшунос Жозеф Най вафот этди

Халқаро муносабатларда неолиберализмнинг асосий мафкурачиларидан бири, Гарвард университети профессори Жозеф Най 88 ёшида вафот этди.

Най "юмшоқ куч" тушунчасининг асосчиси сифатида машҳур. Унга кўра, кўзланган мақсадга фақат иқтисодий мажбурлаш ёки ҳарбий қудрат орқали эришиб бўлмайди. Най давлатнинг ўз иродасини бошқаларга ўтказиш қобилиятининг муҳим омили сифатида "жозибадорлик"ни кўрсатади. Яъни, маданий-ахлоқий қадриятларни, сиёсий йўналишнинг жозибадорлигини ва мамлакат сиёсий институтларининг самарадорлигини намойиш этиш орқали халқаро муносабатларда ўз кун тартибини қўллаб-қувватлашга эришиш ва бошқаларни ўз томонига жалб қилиш қобилиятидир.

Сиёсатшунос таъкидлаганидек, узоқ муддатли истиқболда "юмшоқ куч" бошқа таъсир усулларига нисбатан самаралироқ ва маъқулроқ бўлиб чиқади.

Киритилди: 11:54 08.05.2025. Ўқилди: 604 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!