Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида Парижда бўлиб ўтган “ПСЖ” — “Ливерпуль” учрашувига бир қатор юлдузлар ташриф буюрганидан хабарингиз бор.
Хусусан, доғистонлик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов ҳам мазкур ўйинни ўтказиб юборишни истамади. У ўйиндан кейин парижликларнинг афсонавий посбони Жанлуижи Буффон билан бирга суратга тушишга ҳам улгурди.