«Кремл фантаст-журналисти Владимир Соловёв навбатдаги эфирида Марказий Осиёда «махсус операциялар» ўтказиш ҳақида сафсата сотибди. Халқаро ҳуқуққа «тупуриш»ни таклиф қилган бу нусха, минтақамизни ўзининг империяча доктриналарига киритишни таклиф қилибди. Замон ўзгарди. Халқлар тақдири телестудиялардаги бақир-чақирлар ёки «катта оғалар»нинг кўрсатмаси билан ҳал қилинадиган даврлар тарих ахлатхонасига кетганига анча бўлди.
Сарҳадларимиз — бизнинг ор-номусимиз. Мустақиллигимизга бўлган ҳар қандай таҳдид «итоаткорлик» билан эмас, миллатимизнинг бирдамликдаги қатъий зарбаси билан қарши олинади. Бундай провокациялар фақат ва фақат қўшниларни душманга айлантиради. Бизда ўз уйимизни ҳимоя қилиш учун ирода ҳам, ресурс ҳам, жасорат ҳам етарли!
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!»