Юк автомобил ҳайдовчилари ушбу хабарни ўқиб, энди шунинг учун ҳам жарима тўлаймизми дейиши мумкин. Лекин йўлларда ҳаракатланишнинг қонуний тартибини билиб олиш зарар қилмайди албатта.
Ҳайдовчиларнинг юк автомобилларида йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланиши (бундан рухсат этилган ҳоллар мустасно), йўналишли транспорт воситалари тўхтайдиган бекатлардан ёки пиёдалар ўтиш жойларидан юриши БҲМнинг 1/2 қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликни такроран содир этса:
— БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.