Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Юан – крипто – рубль: Россия нефтни криптовалютага сотяпти... Санкцияларни четлаб ўтишнинг янги усули!

Юан – крипто – рубль: Россия нефтни криптовалютага сотяпти... Санкцияларни четлаб ўтишнинг янги усули!

Reuters: Россия санкцияларни четлаб ўтиш мақсадида Хитой ва Ҳиндистон билан нефт савдосида криптовалюталардан фойдаланмоқда.

Агентлик манбаларининг маълум қилишича, Россиянинг айрим нефт компаниялари Хитой юани ва ҳинд рупиясини Россия рублига айрбошлаш жараёнини осонлаштириш учун биткоин, эфир ва Tether каби криптовалюталардан фойдаланмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, бу умумий нефт савдосининг ҳозирча кичик, аммо тез суръатда ўсиб бораётган қисмини ташкил этади.

Агентлик суҳбатдошларига кўра, жараён қуйидагича кечади: хитойлик харидор воситачи компаниянинг оффшор ҳисоб рақамига юан шаклида маблағ ўтказади, воситачи эса бу пулларни криптовалютага айлантириб, бошқа ҳисоб рақамига жўнатади. У ердан пул Россиядаги учинчи ҳисоб рақамига юборилади ва рублга айлантирилади.

"Россияга қарши санкциялар олиб ташланса ҳам, криптовалюталар нефт савдосида ишлатилишда давом этиши эҳтимоли юқори – бу операцияларни тезроқ амалга оширишга ёрдам берадиган қулай восита ҳисобланади" – дея қўшимча қилди Reuters манбалари.

Киритилди: 20:08 14.03.2025. Ўқилди: 1050 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!