Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

90 млн долларлик “Миграция иши” бўйича суд бошланмоқда

90 млн долларлик “Миграция иши” бўйича суд бошланмоқда


29 июль куни ЖИБ Бектемир тумани судида судья Дадахонова раислигида 90 миллион АҚШ доллари миқдорида зарар кўрилгани айтилаётган “Корея иши” бўйича суд жараёни бошланади. Иш юзасидан тергов Бош прокуратура томонидан олиб борилган.

Айбланувчилар Узақов Ганчар Уммат ўғли, Шариксиев Тимур Бадридинович, Ашуров Алижон Ғаниевич, Сайфутдинов Сухроб Санжаровичларга Жиноят кодексининг 210-модда 3-қисми (пора олиш), 243-модда (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 301-модда 1-қисми (ҳокимият ваколатини суиистеъмол қилиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги)
бўйича айбловлар қўйилган.

Суд жараёнида айбланувчиларнинг айби суд тартибида исботлангунига қадар улар қонун олдида айбсиз ҳисобланади.

Киритилди: 20:45 28.07.2026. Ўқилди: 518 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!