Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Туристлар жонга тегди...

Туристлар жонга тегди...

Испаниянинг машҳур дам олиш маскани бўлган Майорка оролида маҳаллий аҳоли туризмга қарши норозилик намойишлари ўтказди. 25 минг киши иштирок этган митингларда полиция билан тўқнашулар содир содир бўлди.

Маҳаллий аҳоли “Туризм бу вайронагарчилик”, "Сайёҳлар, уйга қайтинглар", "Камроқ туризм, кўпроқ ҳаёт" шиорлари билан чиққан. Уларнинг фикрига кўра, оммавий туризм уларнинг ҳаётини ёмонлаштирган ва уй-жой нархлари кескин кўтарган.

Маълумот учун, Майоракага йилига 19 млн турист ташриф буюради. Маҳаллий аҳоли сони эса 1 миллиондан кам. (940 минг) Туризмга қарши намойишлар сўнгги 3 йилда мунтазам содир бўлмоқда.

Киритилди: 17:03 28.07.2026. Ўқилди: 836 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!