Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

ЙПХ инспектори томонидан қидирувдаги шаxс ушланди

A A A
ЙПХ инспектори томонидан қидирувдаги шаxс ушланди

Жорий йилнинг 17 январь куни Қибрай туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори сафдор М.Абдуллаев ҳужжатларни текшириш мақсадида “Ласетти” русумли автоуловни тўхтатган. Текширув вақтида автомобилга тегишли ҳужжатлар йўқлиги аниқлаган.

Шундан сўнг, маъмурий баённома расмийлаштириш жараёнида фуқарога тегишли маълумот планшет орқали базага киргизилганда, ҳайдовчи А.Х. қидирувдалиги аниқланган ва у шу вақтнинг ўзида ушланган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасига кўра, ҳайдовчи 1978 йилда туғилган А.Х. ЖКнинг 168 моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан айбланиб, Тошкент шахар Шайхонтохур тумани ИИО ФМБ томонидан декабрь ойидан буён қидирувда эканлини маълум бўлди.

Киритилди: 13:26 19.01.2022. Ўқилди: 2203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар