Нима деб ўйлайсиз, ёз бизга озиш учун қулай паллами ёки семириш? Бу ҳақида шифокорларнинг аниқ фикрлари мавжуд.
Ёзда вазн йўқотиш сабаблари:
- очиқ ҳавода кўпроқ вақт ўтказамиз, спорт билан шуғулланамиз, пиёда юрамиз, бу эса калория сарфини оширади.
- иссиқ мавсумда метаболизм тезлашади ва организмни ортиқча ёғлардан халос қилади.
- янги мева ва сабзавотлар сероб, улар овқат ҳазмига ёрдам беради, тўқлик ҳиссини бериши жиҳатидан калорияли овқатларга ўрин қолдирмайди.
- тана терлаш орқали ортиқча сувни йўқотади, бу вазн камайишига сабаб бўлиши мумкин.
Энди нима учун ёзда вазн йиғишни кўриб чиқамиз:
- яхна газли ичимликлар, ширин шарбатлар, музқаймоқ куп истеъмол қилинади, улар эса ўта калориялидир.
- дам олиш ва саёҳат пайти кўпинча овқатланиш тартибини четлаб ўтиш осон.
- айримлар иссиққа бетоқатликдан ўзларини соя-салқинга урадилар ва камҳаракат бўлиб қоладилар.
- ҳаводаги карбонат ангидриднинг кўпайиши метаболизмнинг бузилишига ва килограмм ортишига олиб келиши мумкин.