Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ёшлар куни - қайси давлатларда қачон ва қандай нишонланади?

Ёшлар куни - қайси давлатларда қачон ва қандай нишонланади?

Россияда Ёшлар куни ҳар йили 27 июнь куни нишонланади. Байрам Россия Федерацияси Президентининг 1993 йил 24 июндаги фармойишига биноан ташкил этилган.

Россия учун ёшлар ҳар доим миллат келажаги сифатида жамият учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Ёшларнинг жамиятдаги мавқеи ва уларнинг ижтимоий муҳитни ривожлантиришдаги иштироки даражаси ҳам давлатга, ҳам ўзларининг фаол ҳаётий позицияларига улкан фойда келтиради.

Бу давлатда тариқасида ёшлар сирасига 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган шахслар киритилади. Бироқ Федерациянинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида 35 ёшгача ва ундан юқори ёшдаги шахслар ёшлар сифатида эътироф этилади.

Украинада эса "Ёшлар куни" июнь ойининг охирги якшанбасида нишонланиб, 2020 йилда байрам 28 июнга тўғри келди.

Украинада "Ёшлар куни" 1994 йилда Президент Леонид Кравчукнинг ташаббуси билан Украина ёшлар бирлашмалари ва ташкилотларининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.

Хитой Халқ Республикасида 4 май куни "Ёшлар куни" сифатида эълон қилинган. Ушбу байрам расмий дам олиш куни бўлиб,  бу кун Хитойда 1949 йилдан бери расмий байрам сифатида нишонланиб келинмоқда.

"Ёшлар куни" - сиёсий тусга эга бўлган миллий байрамдир. Бу Хитой демократиясининг шаклланиш тарихидаги муҳим тарихий воқеа билан боғлиқ. 1919 йил 4 майда ёшларнинг оммавий намойишлари бошланган, бу кейинчалик Хитойда миллий озодлик ҳаракатининг бошланишига туртки бўлган.

Туркия Республикасида ҳар йили 19 май куни «Отатурк, Ёшлик ва спорт куни» нишонланади. Унда давлат миқёсидаги маросимлар ва спорт тадбирлари ўтказилади. Анъаналарга кўра, турк спортчилари Туркия байроғини Қора денгиз портидан мамлакатнинг пойтахти томон Туркиянинг Мустақиллик урушини (1919-1923) хотирлаш учун кўтариб келишади.

Байрам арафасида ёш турк спортчилари Самсун шаҳридан (Мустақиллик уруши бошланган нуқта) давлат пойтахти Анқарага давлат байроғини кўтариб келишади. Одатда марафон тахминан 10 кун давом этади. Туркия президенти 19 май куни расмий маросимда байроқни қабул қилади.

Бу расмий дам олиш куни бўлиб, мактаблар ва кўпгина корхоналар ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туради.

19 май куни бутун Туркияда турли спорт тадбирлари бўлиб ўтади. Кўпчилик бу кунни спортчиларнинг маҳаллий стадионларида чиқишларини томоша қилиш ёки оммавий марафонлар каби оммавий тадбирларда иштирок этиш учун ташриф буюрадилар. Университет талабалари одатда ушбу кунда ўқитувчилар ва ота-оналар учун махсус дастурлар тайёрлайдилар.

Кўплаб турклар 19 майни Отатуркнинг туғилган куни сифатида ҳам нишонлашади. Кўп одамлар Отатурк ёдгорликларига гулчамбар қўйиб, деразалари ташқарисида турк байроқларини осиб қўйишди.

Бутун жаҳонда эса 1999 йилдан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Бош ассамблеянинг 54/120 резолюцияси билан 12 август - Халқаро ёшлар куни сифатида эълон қилинган.

Ҳар йили 12 август Халқаро ёшлар куни нишонланади. Ёшлар билан ишлаш марказида кўпинча ёшлар ташкилотлари ва БМТнинг ёшлар ривожланишидаги агентликлар тармоғи аъзолари иштирокида кун мавзуси танланади. Шунингдек, ушбу куннинг виртуал хотирасини ташкиллаштиради. Дастур дунё бўйлаб ёшларни ўз мамлакатидаги ёшларнинг аҳволи тўғрисида хабардор қилиш бўйича тадбирларни ташкил этишга ундайди.

1995 йилда Бош Ассамблея томонидан қабул қилинган дастур дунё миқёсида ёшларнинг аҳволини яхшилаш учун миллий ҳаракатлар ва халқаро ёрдам учун сиёсий асос ва амалий кўрсатмаларни тақдим этади.

Халқаро ҳамжамият томонидан белгиланган ўн беш устувор йўналишларнинг ҳар бири принципиал масалалар, аниқ мақсадлар ва ушбу мақсадларга эришиш учун турли иштирокчилар томонидан таклиф этилаётган ҳаракатлар нуқтаи назаридан ишлаб чиқилган.

Халқаро ҳамжамият томонидан белгилаб берилган ўн бешта фаолият йўналиши – бу таълим, бандлик, очлик ва қашшоқлик, соғлиқ, атроф-муҳит, гиёҳвандлик, балоғатга этмаган болаларга нисбатан одил судлов, бўш вақтлар, қизлар ва ёш аёллар ҳамда ёшларнинг ҳаётда тўлақонли ва самарали иштирок этиши, жамият ва қарорлар қабул қилишда қатнашиши, шунингдек, глобаллашув, ахборот-коммуникация технологиялари, ОИВ / ОИТС, қуролли можаролар ва авлодлараро муаммолар кабиларни қамраб олади. Шунинг учун ҳам Ёшлар куни байрам сифатида нишонлаш ўрнига кўпроқ муаммоларни ҳал этишга бағишланган, десак хато бўлмаган бўлади.

Бошқа мамлакатларга эътиборимизни қаратадиган бўлсак, Покистонда 11 март, Парагвайда 21 сентябрда Ёшлик ва Баҳор куни нишонланади.

Цингапурда Ёшлар куни ҳар йили июль ойининг биринчи якшанбасида нишонланади. Эртаси эса куни мактаб таътили бошланади.

Жанубий Африка Республикасида – 16 июнь Жанубий Африкада оммавий байрам бўлиб, 1976 йил Совето қўзғолони деб номланувчи норозилик намойиши хотирасига Ёшлар куни сифатида эътироф этилган.

Венесуэлада Ёшлар куни 12 февралда нишонланади. Байрам Венесуэла мустақиллик уруши пайтида Ла Виктория жангида (1812) жанг қилган ва вафот этган 12 ёшдан ошган барча ўспиринларни хотирлаш учун белгиланган.

Ҳиндистонда Миллий ёшлар куни ҳар йили 12 январь куни Свами Вивекананда туғилган кунида нишонланади.

1984 йилда Ҳиндистон ҳукумати Свами Вивекананданинг (у Веданта, йога, ҳинд фалсафаларини Ғарбий дунёга таништирган асосий шахс) туғилган кунини 1985 йилдан бошлаб ҳар йили Миллий ёшлар куни сифатида нишонлашга қарор қилган.

12 январь куни Миллий Ёшлар куни бутун Ҳиндистоннинг мактаб ва коллежларида намойишлар, нутқлар, тиловатлар, мусиқа, ёшлар анжуманлари, семинарлар, йога тақдимотлари, иншо ёзиш, маъруза, мусиқа, спорт ва бошқа дастурлар билан ўтказилади.

Киритилди: 03:32 04.05.2021. Ўқилди: 3736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!