Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

“Yoshlar-kelаjagimiz” жамғармаси Қашқадарё вилояти филиалининг собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни талон-торож қилганликда гумонланмоқда

A A A
“Yoshlar-kelаjagimiz” жамғармаси Қашқадарё вилояти филиалининг собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни талон-торож қилганликда гумонланмоқда

“Yoshlar-kelаjagimiz” жамғармаси вилоят филиалининг собиқ бошлиғи Қарши шаҳридаги фаолият кўрсатувчи МЧЖ раҳбари билан жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган “YOSHLAR-KELАJAGIMIZ” жамғармаси вилоят филиалининг 1 млрд. 800 млн сўм пул маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 167- ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дастлабки тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Терговнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.
Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади.

Киритилди: 13:43 26.01.2023. Ўқилди: 1889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!